Линклар

Буш грузинларни қўллаб-қувватлайди


Вашингтонда матбуот анжумани ўтказган президент Жорж Буш АҚШ Грузия фуқароларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“АҚШ ва ҳамкорларимиз Грузия фуқаролари ва демократик тарзда сайланган ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши лозим. Расмий Москва ўз қўшинларини Грузиядан чиқаришга оид берган ваъдаларига содиқ қолиши лозим”,- деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG