Линклар

logo-print

Саакашвили ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолади


Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилисида АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашувдан сўнг Россия билан ҳарбий можарони тугатиш мақсадида ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолаганини маълум қилди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Кондолиза Райс Грузия президенти келишувни имзолаганидан сўнг Россия қўшинлари Грузия ҳудудини зудлик билан тарк этиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG