Линклар

Иссиқкўлда МДҲ мамлакатлари ёшлари слёти бўлади


18 августдан 23 августгача бўлиб ўтадиган ёшлар халқаро анжуманида Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россиядан ёшлар ишлари бўйича идоралар вакиллари, депутатлар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Қирғизистон ёшлар ишлари департаменти тарқатган маълумотга кўра, анжуман ёшлар сиёсатида фикр ва тажриба алмашиш, йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини биргаликда қидириш ва устивор масалаларни аниқлаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG