Линклар

Жорий ҳафтада ўнлаб жангарилар йўқ қилинди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги жорий ҳафтада рўй берган тўқнашувларда 60дан зиёд жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳарбийларнинг айтишича, чоршанба куни жангарилар халқаро кучлар карвонига ҳужум қилган. Рўй берган отишмаларда 36 жангари йўқ қилинган. Шунингдек, жума куни Ҳилманд вилоятида жангарилар полиция назорат участкасига ҳужум қилган. Бу тўқнашувларда 20дан зиёд жангари ўлдирилган. Халқаро кучларга етказилган талафот тўғрисида маълумот эса ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG