Линклар

Бағдодда бомба портлади


Бағдодда машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида олти киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, бу хуружда диний маросимда иштирок этиш учун Карбало шаҳрига кетаётган шиа зиёратчилари нишонга олинган.

Пайшанбадан буён мазкур ҳудудда зиёратчиларга қарши уюштирилган хуружларда 30дан зиёд фуқаро ўлгани айтилмоқда.

Якшанба куни Карбало шаҳрида шиаларнинг диний маросими бўлиб ўтади. Айни пайтда маросим хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳарга полициянинг 40 мингга яқин ходими сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG