Линклар

logo-print

Муборак Эрон Ғарбга кафолат беришини истайди


Миср президенти Ҳусний Муборак Эрон ўз ядровий иншоотларига халқаро кузатувчилар киритилишига рухсат бериб, ўз дастури борасида Ғарб мамлакатларига кўпроқ кафолат бериши лозим, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Александрия шаҳрида Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла билан учрашувдан сўнг Ҳусний Муборак расмий Теҳрон Ғарбга агрессив чораларни қўллашга имконият бермаслиги кераклигини таъкидлади.

Эрон ҳукумати Ғарб мамлакатларининг ядровий дастурини тўхтатишга оид чақириқларини инкор этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG