Линклар

logo-print

Рус аскарлари кўприкни портлатганликда айбланди


Грузия Ташқи ишлар вазирлиги россиялик ҳарбийларни Каспи вилоятидаги темир йўл кўпригини портлатиб юборганликда айблади.

“Рейтер” ахборот агентлиги ҳам кўприк портлатиб юборилганини тасдиқлади. Бироқ расмий Москва Грузия айбловларини кескин рад этмоқда.

Шунингдек, Грузиядан келаётган маълумотларга кўра, Россия қўшинлари ҳануз Грузиянинг Гори ва Поти шаҳарларида қолмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров можаро ҳудудида хавфсизлик тўла кафолатлангандан сўнг россиялик ҳарбийлар Грузия ҳудудини тарк этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG