Линклар

Медведев ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолади


Россия президенти Дмитрий Медведев Грузия билан ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолади.

Франция президенти Николя Саркози воситачилик қилган бу келишувга мувофиқ Россия ва Грузия қўшинлари айирмачи Жанубий Осетиядаги можаро бошланмасдан аввал эгаллаб турган ўз позицияларига қайтарилиши шарт.

Грузия президенти Михаил Саакашвили бу ҳақдаги келишувни 15 август куни Тбилисида АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашувдан сўнг имзолаганди.
XS
SM
MD
LG