Линклар

Исроил фаластинлик маҳбусларни озод қилади


Исроил ҳукумати Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни қўллаб-қувватлаш мақсадида Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинликни озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Улар орасида 30 йил олдин исроилликларга қарши ҳужумлар уюштирганлик айби билан қамалган маҳбус ҳам бор. Исроил бош вазири Эҳуд Олмертнинг матбуот вакили бундан мақсад томонлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш эканини айтди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг матбуот вакили Набил Абу Рдайна эса Исроил ҳукумати қарорини “тўғри йўл сари олдинга ташланган қадам”, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG