Линклар

Мушаррафга импичмент эълон қилиниши мумкин


Покистонни бошқараётган коалиция ҳукумати сешанбага қадар парламентда президент Парвез Мушаррафга ишончсизлик билдириш ҳаракатини бошлаши мумкин.

Мудофаа вазири Аҳмад Мухтор сўзларига таяниб “Франс пресс” ахборот агентлигининг билдиришича, коалиция ҳукумати аъзолари П.Мушаррафга қандай айбловлар қўйиш борасида келишиб олиш учун якшанба куни учрашган. Улар президентни мамлакат конституциясини бузганлик ва хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда айблашни режалаштирган.

Куни-кеча Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Парвез Мушарраф ишончсизлик овозини олишдан қутулиб қолиши учун икки кун ичида истеъфога чиқиши мумкинлигини айтган эди. Аммо П.Мушаррафнинг матбуот вакили президент ўз лавозимидан истеъфо бермаслигини қайта-қайта таъкидлади.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс эса ЭнБиСи телевидениесига берган интервьюсида ҳозир АҚШ Парвез Мушаррафга сиёсий бошпана бериш масаласини кўриб чиқмаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG