Линклар

logo-print

Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш кўпайтирилди


“Тожикгаз” давлат унитар корхонаси раиси биринчи ўринбосари Шавкат Шойимовнинг айтишича, Тожикистон томони ортда қолган ҳафтада Ўзбекистон олдидаги газдан қарзининг тахминан 5 миллион долларини тўлаган. Шундан сўнг Ўзбекистон газ ҳажмини оширишга рози бўлган.

Айни кунларда Тожикистон Ўзбекистондан соатига 35 минг куб метр, яъни бир кеча кундузда 840 минг куб метр табиий газ қабул қилмоқда.

Апрель ойи бошида Ўзбекистон Тожикистоннинг қарзи етти миллион долларни ташкил этгани ҳақида огоҳлантирган эди. Қарз ўз вақтида тўланмагани боис, Тожикистон шу кунга қадар Ўзбекистондан соатига аввалги 40 минг куб метр ўрнига 22 минг куб метр табиий газ қабул қилиб олаётган эди.
XS
SM
MD
LG