Линклар

logo-print

Меркел Тбилисига келди


Жанубий Осетия ва Абхазия борасида Грузия-Россия ўртасида юзага келган бўҳронга ечим топиш мақсадида Германия канцлери Ангела Меркел Европа Иттифоқи вакили сифатида Тбилисига келди.

Грузия президенти Михаил Саакашвили билан музокарадан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида канцлер хоним Россия қўшинлари халқаро ҳамжамият хоҳлаганидек Грузиядан тезда олиб чиқилмаётганини айтди.

Жума куни Москвада бўлиб ўтган учрашувда Германия канцлери Россия президенти Дмитрий Медведевдан Россия қўшинларининг Грузия ҳудудидан олиб чиқилишини талаб қилган. Меркел хоним Медведевга Германиянинг позицияси Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш эканини айтиб, Михаил Саакашвили демократик йўл орқали сайланган президент эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG