Линклар

Ваъда бажарилишига умид билдирилмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев франциялик ҳамкасби Николя Саркози билан телефон орқали суҳбати чоғида Россиянинг доимий қўшинларини Грузиядан олиб чиқиш 18 август куни тушда бошланишини маълум қилди.

Н.Саркози Д.Медведевни агар Россия Грузия билан эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги шартнома талабларини бажармаса, “жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирган. 16 август куни Россия ўт очишни тўхтатишга, шунингдек, рус қўшинларини Грузияда қуролли можаро бошланишидан аввал эгаллаб турган позицияларга қайтаришга рози бўлганди.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Россия бу гал берган ваъдасини бажаришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG