Линклар

logo-print

Олмаотада халқаро ташкилот тақдимот маросими бўлди


Олмаотада турклар маданияти, санъати ва анъаналарини ривожлантириб, қўллаб-қувватлайдиган “Турклар” халқаро жамғармасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ушбу жамғармани тузишга 1992 йилда туркий давлатлар маданият вазирларининг Истанбулдаги учрашуви чоғида келишиб олинган эди.

Ташкилот бош қароргоҳи Истанбулда бўлиб, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Туркия унинг асосий муассисларидир.
XS
SM
MD
LG