Линклар

Қурбонлар сони ортди


Бокудаги масжидда содир этилган портлаш қурбонлари сони уч кишига етди.

Якшанба куни номаълум шахслар Озарбойжон пойтахтидаги масжидларнинг бирига қўл гранатаси улоқтирган эди. Оқибатда масжидда бўлган фуқаролардан ўндан зиёди тан жароҳати олиб, икки киши воқеа жойида нобуд бўлганди.

Тан жароҳати олганлар орасида масжид имоми Гамет Сулаймонов ҳам бор.

Озарбойжон прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG