Линклар

logo-print

Олли Хойнонен яна Эронда


Атом энергияси халқаро агентлиги раиси ўринбосари Олли Хойнонен Эронга сафар қилди. Бу ерда у Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий ва бир қатор расмийлар билан музокаралар ўтказади.

Жаҳон ҳамжамияти Эронни уранни бойитиш ишларини тўхтатиб, ўз ядровий дастуридан воз кечишга чақириб келмоқда.

Шунингдек, куни-кеча Эронда ўз бортида сунъий йўлдошни фазога олиб чиқиш имконига эга бўлган ракета синовдан ўтказилди. АҚШ Эроннинг бу ҳаракатларига кескин эътироз билдирди. Расмий Вашингтон таъкидича, Эрон бундай космик технологиялар ёрдамида ядровий каллакларни ташувчи баллистик ракеталар ҳам ишлаб чиқариши мумкин.
XS
SM
MD
LG