Линклар

Кокойти халқаро кузатувчиларни ўлкага киритмайди


Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия етакчиси Эдуард Кокойти халқаро кузатувчилар республика ҳудудига киритилмаслигини маълум қилди.

Эдуард Кокойтининг таъкидича, Жанубий Осетия расмийлари бундай кузатувчиларга ишонмайди.

Э.Кокойти расмий Москвадан айирмачи республика ҳудудида ўз қўшинларини жойлаштиришни илтимос қилишини билдирди. Шунингдек, у ўз ҳукуматини истеъфога чиқариб, республика ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Айни пайтда ЕХҲТ Грузиянинг можароли ҳудудига юзга яқин кузатувчини юбориш масаласини муҳокама этмоқда.
XS
SM
MD
LG