Линклар

Парвез Мушарраф энди президент эмас


“Юзага келган вазиятни ўрганиб, ўз ёрдамчиларим билан маслаҳатлашувдан сўнг бугун истеъфога чиқишимни эълон қиламан. Бу борадаги қарорим бугун Миллий ассамблея раисига етказилади”,- деди Покистон президенти.

Покистоннинг амалдаги коалиция ҳукумати сешанба кунга қадар парламентда президент Парвез Мушаррафга ишончсизлик билдириш ҳаракатини бошлаши кутилаётган эди. Улар президентни мамлакат конституциясини бузганлик ва хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда айблашни режалаштирган эди.

Бироқ телевидение орқали чиқиш қилган П.Мушарраф ўзига қўйилаётган барча айбловларни кескин рад этди. Унинг таъкидича, Покистон халқи маанфатларига путур етказмаслик учун истеъфо бериш қарорини қабул қилган.

Парвез Мушарраф 1999 йилда Покистонда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳокимиятга келган эди.
XS
SM
MD
LG