Линклар

Ливан бош вазири Фуад Синиора Ироққа сафар қилди


Хабарларга кўра, Фуад Синиора Бағдодда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи, жумладан, энергетика ва савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этган.

Саддам Ҳусайн ҳокимияти қулагандан буён Фуад Синиора араб давлатлари етакчилари орасида иккинчи бўлиб, Ироққа сафар қилмоқда. Бундан бир ҳафта муқаддам Иордания подшоҳи Абдулла Бағдодга келган эди.
XS
SM
MD
LG