Линклар

Франция аскарлари афғонда қолади


Президент Николя Саркози Франция ҳукумати Афғонистондаги ўз миссиясига содиқ қолишини маълум қилди.

Афғонистонга сафар қилган Н.Саркози сўнгги кунлар давомида жангарилар билан тўқнашувларда тан жароҳати олган франциялик 22 ҳарбий билан учрашди.

“Биз бу ерда афғонларга қарши эмас, балки улар томонида бўлиб, бу халқ дучор бўлаётган зўравонликларга қарши курашмоқдамиз. Толиблар сафдошларингизга қилган бу хатти-ҳаракатини муқаддам ўз афғон биродарларига нисбатан ҳам қилган”,- деди Николя Саркози.

Шу ҳафта бошида Кобул шарқида жангарилар ҳужуми оқибатида франциялик 10 ҳарбий нобуд бўлган эди.

Николя Саркозига Франция мудофаа вазири Харв Морин ва ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер ҳамроҳлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG