Линклар

Сухумида катта йиғин бўлади


21 август куни Абхазия фуқаролари мустақиллик масаласида Сухумида катта йиғин ўтказишни режалаштирмоқда.

Абхазия бош вазири матбуот котиби Мадина Бганба “Озодлик” радиосига берган интервьюсида: “Абхазия мустақиллигини тан олиш масаласида Озодлик майдонида халқ йиғини бўлиб ўтади. Одатда Абхазия фуқаролари бундай йиғинлар орқали ўз хоҳиш-истакларини ифода қилади. Жанубий Осетия ва Абхазияда рўй берган сўнгги воқеалар туфайли Абхазия фуқаролари яна бир бор ўз фикрини изҳор қилишга уринади”,- деди.

Грузияни бирлаштириш масалалари вазири Темур Якобашвили Абхазия расмийларининг мустақилликка оид режаларини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG