Линклар

Халқаро ташкилот вакиллари Жанубий Осетияга боради


Халқаро қизил хоч қўмитаси ўз мутахассислари Жанубий Осетияга йўл олганини маълум қилди.

Бу ҳақда ташкилот президенти Якоб Келленбергернинг Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Халқаро ташкилот мутахассислари биринчилардан бўлиб ҳарбий можаро ҳудудига сафар қилмоқда.

Москвага келишдан аввал Якоб Келленбергер Грузияда бўлиб, минтақадаги вазиятни муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG