Линклар

logo-print

Рус қўшинлари Жанубий Осетияда жойлашади


Россия ўз қўшинлари Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ҳудуди айланасидаги буфер зонага жойлаштирилишини маълум қилди.

Россия бош штаби раҳбари ўринбосари Анатолий Ноговициннинг айтишича, россиялик тинчликпарвар кучлар Грузиянинг яна бир айирмачи ўлкаси Абхазия бўйлаб ташкил этилган буфер зонада жойлашиш ваколатига эга.

Мазкур буфер зонага Грузиянинг Сенаки аҳоли пунктига олиб борувчи асосий йўлнинг ҳам киритилгани айтилмоқда.

Куни-кеча Россия қўшинларининг бир қисми Грузиянинг Гори шаҳрини тарк этган эди. Шунингдек, НАТО Россиянинг барча ҳарбийлари Грузия ҳудудини тарк этмагунча расмий Москва билан алоқаларни вақтинчалик тўхтатишини маълум қилганди.

Айрим оммавий ахборот воситаларининг Россия расмийларига таяниб хабар қилишича, россиялик ҳарбийларни 22 августга қадар Грузия ҳудудидан олиб чиқиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG