Линклар

logo-print

Қонли воқеалар хотирланди


Чехия ва Словакияда роппа-росса 40 йил бурун рўй берган воқеалар ёдга олинди.

1968 йилнинг 20 августида СССР, Польша, ГДР, Венгрия ва Болгария дивизияларидан таркиб топган қўшин Чехославакияга бостириб кирган эди.

21 август куни эса оккупант кучлар Чехословакия пойтахти Прагага киритилганди. Шу куннинг ўзидаёқ Прагада оккупантларга қарши норозилик намойиши бошланганди. Давлат телевидениеси ва радиоси ёпилган бўлишига қарамай, айрим станциялар яширин тарзда фаолият юрита бошлади.

"Кеча, 1968 йил. 20 август куни Совет Иттифоқи, Польша, ГДР, Венгрия ва Болгария қўшинлари Чехославакия давлат чегарасини бузиб ўтди. Бу нарсадан Чехословакия президенти, миллий ассамблея раиси, бош вазири ҳамда комуннистик партия раиси бехабар бўлган”,- деган эди яширин тарзда ишлаган радиостанция сухандонларидан бири.

Намойишлар давомида Прага кўчаларида иккита совет танки ва қурол-яроғ ташийдиган икки юк машинаси ёндириб юборилди. Совет ишғолининг биринчи кунида оккупантлар тинч аҳолидан 4 кишини ўлдириб, 180 кишини яралаган эди.

1989 йилда эса Чехословакия амалга оширилган “бахмал инқилоб” мамлакатда коммунистик режимни бартараф этди. 1991 йилда эса Совет қўшинлари Чехословакияни тарк этди.

Прага марказида эса 1968 йилнинг 20-21 август кунги воқеалар театрлаштирилган тарзда ёдга олинди. Намойишлар бўлиб ўтган Вацлав майдонига совет танки ва ўша давр машиналари ва намойишчилар кўтариб чиққан плакатлар ўрнатилди.
XS
SM
MD
LG