Линклар

logo-print

Сухумида мустақиллик масаласида катта йиғин ўтказилди


Хабарларга кўра, бу йиғинда 40 мингдан зиёд фуқаро иштирок этган. Йиғин иштирокчилари Россияни Абхазия мустақиллигини тан олишга чақирди.

“Абхазия фуқаролари ҳеч қачон Грузия билан битта давлатда яшамаслигини бутун жаҳон билишини истаймиз. Фақатгина Абхазиянинг суверен давлат сифатида тан олишини абхаз этносини ҳалокатдан сақлаб қолиши мумкин”,- деди Абхазия парламенти спикери Нугзар Ашуба.

Жанубий Осетия етакчилари ҳам Цхинвалида худди шундай йиғин ўтказишни режалаштирмоқда.

Грузия томони эса айирмачи республикалар етакчиларининг мустақилликка қаратилган ҳаракатларини кескин қораламоқда.
XS
SM
MD
LG