Линклар

ЕХҲТ раиси Тбилисида


ЕХҲТнинг амалдаги раиси Финляндия ташқи ишлар вазири Александр Стубб Грузиядаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Тбилисига сафар қилди.

Бу ерда у президент Михаил Саакашвили билан учрашиб, Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетиядаги вазиятни муҳокама қилади.

ЕХҲТ минтақада ўз кузатувчилари сонини оширишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Айни пайтда АҚШнинг НАТОдаги вакили Курт Волкер “Озодлик” радиосига берган интервьюда можаро ҳудудига ЕХҲТ кузатувчилари келгандан сўнг россиялик тинчликпарвар кучлар Грузия ҳудудини тарк этиши лозим, деган фикрларни билдирди.
XS
SM
MD
LG