Линклар

Ходорковский озод этилмайди


Россиянинг Чита шаҳри суди ЮКОС компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийнинг муддатдан аввал озод этиш тўғрисидаги аризасини рад қилди.

М.Ходорковский қамоқ жазосини ўтаётган колония мутасаддилари таъкидича, Михаил Ходорковский шу давр мобайнида тўрт маротаба колония тартиб-қоидаларини бузган. Мазкур маълумотларни инобатга олган олган ҳолда суд Ходорковский қамоқ жазосини давом эттириши лозим, деган хулосага келди.

М.Ходорковский иқтисодий жиноятлар содир этиш ва солиқ тўламасликда айбдор топилиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG