Линклар

Жангарилар ер тишлатилди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат ғарбида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида 30га яқин жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳам Ҳирот вилоятида ҳаво зарбаси амалга оширилганини тан олиб, ўлдирилганлар орасида беш нафар тинч аҳоли вакили бўлганини билдирди.

Жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда уч ярим мингдан зиёд киши нобуд бўлгани, уларнинг аскарини эса жангарилар ташкил этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG