Линклар

logo-print

Янги шартнома шартлари муҳокама этилади


Ироқ ҳукумати расмийларининг америкалик ҳарбийларни 2011 йилга қадар Ироқдан олиб чиқаришга оид АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилган шартнома юзасидан муҳокама бошлаши кутилмоқда.

“Вашингтон Пост” ва “The New York Times” нашрларининг ёзишича, жорий йил якунида америкалик ҳарбийларнинг БМТ остидаги мандати тугагандан сўнг уларнинг Ироқдаги мақомига оид масалалар ҳам бу келишувга киритилган.

Куни-кеча АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Бағдодда Ироқ ҳукумати расмийлари билан учрашиб, мамлакатдаги вазият ҳамда Ироқдаги АҚШ қўшинларининг келажакдаги мақомига оид масалаларни муҳокама қилганди.

Шунингдек, томонлар америкалик ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқиш учун маълум муддат белгилаш лозимлиги борасида келишувга эришган эди.
XS
SM
MD
LG