Линклар

logo-print

Покистонда президентлик сайлови 6 сентябрга белгиланди


Жорий ҳафта бошида мухолифат босими импичмент таҳдиди остида президент Парвез Мушаррафга истеъфо беришини эълон қилган эди.

Покистон Марказий сайлов комиссияси баёнотида айтилишича, президент сайлови бирданига мамлакат парламенти ҳамда тўртта минтақавий ассамблеяда ўтказилади.

Суиқасд қурбони бўлган собиқ бош вазир Беназир Бҳуттонинг Покистон халқ партияси Бҳуттонинг турмуш ўртоғи Асиф Али Зардорийдан ўз номзодини президент сайловига қўйишини сўрамоқда. Бироқ ҳозирда Зардорий бу масалада сукут сақламоқда.
XS
SM
MD
LG