Линклар

НАТО-Россия ҳамкорлиги тўхтатилди


Расмий Вашингтон Грузиядаги ҳарбий можаро ҳал этилмагунча НАТО ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик номаълум муддатга тўхтатилганини маълум қилди.

Оқ уй вакили Гордон Жондро сўзларига кўра, Россия эришилган тинчлик келишувига мувофиқ ўз қўшинларини Грузиядан олиб чиқиш борасида берган ваъдаларига вафо қилмаган.

“Бир кун келиб Россия билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттиришимизга умид қилиб қоламиз. Ҳозирги пайтда эса Россия Европа билан яқин бўлиш борасида берган ваъдаларига мутлоқ зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда”,- деди Оқ уй вакили.

Пайшанба куни НАТО ҳам Россия ҳукумати бу халқаро альянс билан ҳарбий ҳамкорликни номаълум муддатга тўхтатганини билдиргани тўғрисида маълум қилган эди. Бироқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва бундай қарор қабул қилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG