Линклар

Россия ўз қўшинларини Грузия ҳудудидан чиқармоқда


Хабарларга кўра, таркибида 83 танк ва юк машиналари бўлган ҳарбий карвон Сенаки шаҳридан чиқиб Абхазия ҳудуди томон ҳаракатлана бошлаган.

Айни пайтда “Озодлик”нинг минтақадаги мухбири таъкидича, Россия қўшинлар Гори шаҳрини тарк этган.

Бундан бироз аввал расмий Москва ўз қўшинлари Грузиянинг икки айирмачи республикалари - Жанубий Осетия ва Абхазия ҳамда улар атрофида яратилган буфер зонага жойлаштирилишини маълум қилган эди.

Россия мудофаа вазири Анатолий Сердюков ҳам россиялик ҳарбийлар 22 августга қолмай Грузия ҳудудини тарк этишини билдирган эди.
Унинг билдиришича, Жанубий Осетия ва Абхазияга киритилган Россия қўшинлари ўз жойида қолади, бироқ Грузия ичкарисидаги россиялик ҳарбийлар айирмачи ҳудудлар атрофидаги буфер зонага киритилади.

Грузия президенти Михаил Саакашвили айирмачи ҳудудлар атрофида буфер зона яратилишига мутлоқ қарши эканини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG