Линклар

Штангачи Олимпиададан қувилди


Украиналик штангачи Игор Разоронов допинг истеъмол қилгани учун Пекинда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларидан ҳайдалди.

Халқаро Олимпия қўмитаси расмийларининг билдиришича, 105 килограмм вазнгача бўлган беллашувда Игор Разоронов олтинчи ўринни эгаллаган. Ўтказилган текширув натижаси унинг қони таркибида тақиқланган нандролон стероиди борлиги аниқланган. Шу боис, ХОҚ 38 ёшли спортчини дисквалификация қилиш ва Олимпиада ўйинларидан четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Игор Разоронов допинг учун Пекиндаги Олимпиададан ҳайдалган олтинчи спортчи бўлди.
XS
SM
MD
LG