Линклар

Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши сўроқ остида


Россия ҳарбийлари Грузияга бостириб киргани учун Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши таҳлика остида қолмоқда.

АҚШ савдо вазири Карлос Гутерреш Германияда чиқадиган “Der Spiegel” журналига берган интервьюсида Россия ўз хатти-ҳаракати сабабли оғир вазиятга тушиб қолганини айтган.

Россия Абхазия ва Жанубий Осетияга ёрдам бериб келаётгани учун Грузия шу кунга қадар Россиянинг ЖСТга аъзо бўлишига қаршилик қилиб келаётган эди. Дунёда ўнинчи йирик иқтисодиётга эга бўлган Россия ЖСТга аъзо бўлмаган энг йирик давлат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG