Линклар

Зардорий президентликка номзод бўлди


Суиқасд қурбони бўлган Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳуттонинг турмуш ўртоғи Осиф Али Зардорий президент сайловида Бҳутто етакчилик қилган партиядан номзод бўлишга розилик билдирди.

Бу ҳақда Покистон Халқ партияси бош котиби ўринбосари Риза Раббоний 23 август куни Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди.

Парвез Мушарраф президент лавозимидан истеъфога чиққанидан кейин янги президент сайлови 6 сентябрда ўтказилиши белгиланган эди.
XS
SM
MD
LG