Линклар

logo-print

Россияда тақирбошлар ҳужумлари сони ортмоқда


Россиядаги ҳуқуқ ҳимоячилари жорий йилнинг август ойига қадар Россияда миллий нафрат асосида 200га яқин ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Броднинг айтишича, ашаддий рус миллатчилари – тақирбошлар, асосан, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига ҳужум қилган. 200дан ортиқ ҳужум оқибатида 85 хорижлик ўлган, 230 нафари тан жароҳати олган. Ўлган ва жабрланганларнинг салмоқли қисмини ўзбекистонликлар ташкил этади. Рус миллатчилари хорижликларга, асосан, Москва, Санкт-Петербург, Свердловск ва Ульяновск шаҳарларида ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG