Линклар

Эрон янги АЭС қурмоқчи


Эрон ҳукумати мамлакатда 360 мегавват қувватли янги атом электр станцияси қуришни режалаштираётганини маълум қилди.

Оммавий ахборот воситаларининг Эрон атом энергияси ташкилоти вакили Муҳаммад Саидийга таяниб билдиришича, янги АЭС мамлакат жануби-ғарбида барпо этилади.

Ҳозир Эронда яна бир АЭС қурилиши давом эттирилмоқда. Бушаҳрдаги бу станция қурилишига Россия кўмаклашмоқда. Бироқ томонлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли қурилиш ишлари бир неча марта кечиктирилган.
XS
SM
MD
LG