Линклар

logo-print

Ҳарбий амалдорлар ишдан бўшатилди


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакат қўшинларининг икки нафар юқори лавозимли расмийсини ишдан бўшатди.

Бунга ҳарбийларнинг Ҳирот вилоятида ўтказган амалиёти оқибатида тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши сабаб бўлган.

Пайшанба куни Ҳиротнинг Шинданд туманида ҳаводан уюштирилган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан камида 76 киши нобуд бўлган эди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги коалиция кучлари ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар орасида 19 аёл ва 15 ёшга тўлмаган 50 бола ҳам борлигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG