Линклар

10 жангари ўлдирилди


Афғонистон бўйлаб амалга оширилган ҳарбий амалиётлар давомида “Толибон” ҳаракатининг 10 жангариси ўлдирилди.

Каписа вилояти ҳокими Раҳимуллоҳ Сафий сўзларига кўра, бир гуруҳ жангарилар халқаро кучларнинг патрул хизматига ҳужум қилган. Рўй берган отишмада олти жангари ўлдирилган.

Ҳилманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда эса тўрт жангари халқаро кучлар томонидан отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Шунингдек, Афғонистонда халқаро кучларга тегишли вертолётнинг қулаши оқибатида бир киши нобуд бўлди, уч киши тан жароҳати олди.

НАТО матбуот котибининг айтишича, Кунар вилоятидаги фожеага вертолётнинг техник носозлиги сабаб бўлиши мумкин. “Толибон” матбуот котиби эса халқаро кучлар вертолёти жангарилар томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG