Линклар

logo-print

АҚШ кемаси Грузияга ёрдам келтирди


АҚШ ҳарбий кемаси Грузиянинг Батуми порт шаҳрига инсонпарварлик ёрдами келтирди.

Айни пайтда Россия қўшинларининг ҳануз Грузия ҳудудида, жумладан, Батумига яқин Поти шаҳрида қолаётгани айтилмоқда.

22 август куни Россия Грузия ҳудудидаги қўшинларининг кўп қисмини Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудига қайтарган эди.

Поти шаҳри Грузиянинг айирмачи ҳудудлари атрофида ташкил этилган буфер зонадан ташқарида бўлишига қарамай, Россия ўз ҳарбийлари бу шаҳарни назорат қилишни давом эттиришини билдирмоқда.

Россия ва Грузия ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш шартномасига воситачилик қилган Франция ҳукумати расмий Москвани ўз қўшинларининг қолган қисмини ҳам Грузия ҳудудидан олиб чиқишга чақирди.

Шунингдек, Грузия расмийлари Гори шаҳри яқинида нефть маҳсулотлари олиб кетаётган поезд портлатиб юборилганини маълум қилди.

Расмийларнинг таъкидича, портлашга темир йўлга ўрнатилган мина сабаб бўлган. Бу портлашда ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
XS
SM
MD
LG