Линклар

logo-print

Ироқ АҚШ билан келишди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий америкалик ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудида қолиш муддати борасида АҚШ билан келишувга эришилганини маълум қилди.

Қабилалар етакчилари билан учрашган Нурий ал-Маликий Ироқ ҳудудидаги хорижлик ҳарбийлар 2011 йилга қадар мамлакатни тарк этишини билдирди.
Ироқ раҳбарияти шаҳарлар ва қишлоқлар устидан назорат 2009 йилда ҳукумат қўшинларига топширилиши ва 2011 йилга қолмай америкалик ҳарбийларни ўз ватанига қайтаришни таклиф қилиб келмоқда.

АҚШ эса Ироқ ҳукумати билан ўтказилган музокараларда ўз қўшинларини Ироқдан чиқариш борасида аниқ муддат белгиламасликка уринган эди.
XS
SM
MD
LG