Линклар

Депутатлар айирмачи ўлкалар мустақиллиги тарафдори


Россия парламенти депутатлари Грузиянинг икки айирмачи республикаси мустақиллигини қўллаб-қувватловчи чақириқ билан мамлакат президенти Дмитрий Медведевга мурожаат қилди.

Федерация кенгаши спикери Сергей Миронов Абхазия ва Жанубий Осетия Грузиядан мустақил бўлиш ҳуқуқига эга эканини билдирди.

“Мустақиллик тан олинишининг асосий тамойилларидан бири халқаро ҳуқуқ нормаларидир. Мустақил бўлиш ҳуқуқи шу қонун томонидан кафолатланган”,- деди Сергей Миронов.

Жорий ой бошида Грузия Жанубий Осетияда назоратни қайта ўрнатишга урингандан сўнг Россия у ерга ўз қўшинларини киритган эди.

Кузатувчилар фикрича, Россиянинг минтақадаги можарога аралашуви ҳамда ўз қўшинларини тўлалигича Грузия ҳудудидан чиқаришдан бош тортаётгани расмий Москванинг Ғарб мамлакатлари билан алоқаларига салбий таъсир этмоқда.
XS
SM
MD
LG