Линклар

logo-print

Қирғизистонда мотам куни эълон қилинди


Якшанба куни Бишкекда рўй берган авиаҳалокат қурбонлари хотирасига 26 август куни Қирғизистонда мотам куни, деб эълон қилинди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Қурманбек Бақиев маълум қилди.

Эронга парвоз қилаётган “Боинг 737” русумдаги йўловчи самолёти Манас аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ҳалокатга учраган эди. Йўловчилардан 22 киши омон қолган бўлса, қолганлари, жами 68 фуқаро нобуд бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган. Айни пайтда фожеа жойида махсус комиссия текширув ишлари олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG