Линклар

logo-print

Рустам Азимов Москвага сафар қилмоқда


Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Москвага сафар қилмоқда. Хабарларга кўра, Р.Азимов Россия бош вазири ўринбосари Сергей Иванов билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар, жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

Шунингдек, учрашувда томонларнинг Россия бош вазири В.Путиннинг 1-2 сентябрь кунлари Тошкентга кутилаётган сафари юзасидан маслаҳатлашуви кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG