Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:45

Аъзам Турғунов устидан суд бошланмоқда


Мухолифатдаги “Эрк” партияси аъзоси ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов устидан суд жараëни сешанба куни Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳрида бошланади.

Мазкур жараёнда қатнашиш учун Аъзам Турғуновнинг ўғли Мурод ва сафдоши Дилором Исҳоқова ҳам Манғит шаҳрига келди.

Улар бундан олдин Нукус шаҳрида бўлиб, Аъзам Турғунов билан учрашишни сўраган, аммо бу илтимос рад қилинган.

Бундан олдин яқинлари ҳуқуқ ҳимоячисига ҳибсхонада қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабар қилган эди.

Бир ойдан ошиқроқ вақтдан бери Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган А.Турғунов устидан товламачилик айби билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Аъзам Турғунов қорақалпоғистонлик бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Нукусга борган. Аъзам Турғуновга ўша аёлнинг иши бўйича жавобгар томон ишни тўхтатиш учун 500 минг сўм пора беришга ҳаракат қилган ва ҳуқуқ ҳимоячиси худди шу вақтда ҳибсга олинган.

Аъзам Турғуновнинг сафдошлари ва ҳамкасблари эса у ўзининг сохта жиноятда айбланаётганини судда исбот қилиш тайëр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG