Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:01

Покистонда ўзбек жангарилари қўлга олинди


“Синхуа” ахборот агентлиги Покистон хавфсизлик кучлари Карачи порт шаҳрида олти жангарини қўлга олгани, улардан икки нафари эса ўзбекистонлик экани ҳақида хабар тарқатди.

“Озод Афғонистон” радиоси таҳлилчиси Аёз якшанба куни Покистон ички ишлар вазири ҳам бу хабарни тасдиқлаганини билдирди.

“Покистон хавфсизлик кучлари томонидан орасида икки ўзбек ҳам бўлган олти жангари қўлга олингани рост. Ўзбекистон исломий ҳаракати бир неча йиллардан бери Покистоннинг қабилалар назоратидаги ҳудудларда фаолият юритиб келади. Покистон ҳукумати ўзбек жангарилари ҳибсга олингани ҳақида вақти-вақти билан хабар тарқатиб туради. Куни-кеча ҳибс этилган икки ўзбек жангариси ҳам бу ҳисобни тўлдирди”,- деди таҳлилчи.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Малик Абдураззоқов таъкидича, Покистон президенти Парвез Мушараф истеъфо берганидан сўнг айни ҳудудда жойлашган ЎИҲ аъзолари фаоллашган. Чунки П.Мушарраф озми-кўпми ЎИҲни чеклаб турган.

“Албатта, Покистон ҳудудида Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган террор гуруҳлари базалари бор. Бу бошқа ҳеч қаерда йўқ. П.Мушарраф бу гуруҳларга қарши курашишга тайëргарлик кўраётган эди”,- деди М.Абдураззоқов.

Малик Абдураззоқов бу гапни айтганидан сал ўтиб, ўзини ЎИҲ амири, деб атаган Тоҳир Йўлдошев видеомурожаат билан чиқиб, П.Мушарраф истеъфосидан кейин ўзбекистонлик мужоҳидлар фаолияти жонланганини билдирди.

Малик Абдураззоқов айтган фикрлар қисман тўғри бўлиши мумкин, аммо Мушарраф истефоси Покистондаги жангари гуруҳлар фаолиятига яшил чироқ ёқди, деб айтишга ҳали эрта эканини билдирди таҳлилчи Аëз.

“Мушарраф истеъфоси Покистонда жангарилар муаммосини ечгани йўқ. Мушарраф истеъфоси ўзбек жангариларига яхши бўлдими ëки ëмон бўлдими, деган савол жавобига ўтишдан олдин муаммолар илдизига қараш лозим. Айни пайтда иқтисодий, сиëсий ва ижтимоий муаммолар гирдобида қолган мамлакат барқарорлигига афғон толиблари қиëфасини кийганлар ва чечен, араб ҳамда ўзбек жангарилари таҳдид солмоқда”,- деди Аёз.

Ўтган йили Покистон армиясининг минтақадаги қўмондони генерал-майор Гул Муҳаммад хорижий журналистлар билан учрашиб, давомли жанглар натижасида Жанубий Вазиристондаги маҳаллий қабила лашкарлари ЎИҲ аъзоларини асосий таянч нуқталаридан қувиб чиқарганини тасдиқлаб, ўзбек жангарилари етакчиси Тоҳир Йўлдошев боши учун 5 миллион доллар ваъда қилинганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG