Линклар

logo-print

Қирғизистонда якшанба кунги авиаҳалокат қурбонлари хотирланди


24 август куни Эронга парвоз қилаётган “Боинг 737” русумли йўловчи самолёт Манас аэропорти яқинида ҳалокатга учраган эди. Оқибатда 68 киши нобуд бўлиб, йўловчилардан 22 киши омон қолганди.

Қирғизистон расмийлари ҳалокатга самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлганини билдирган.

Бу август ойида ҳалокатга учраётган иккинчи йўловчи самолётдир. 20 август куни ҳам Испаниянинг Мадрид шаҳрида йўловчи самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 154 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG