Линклар

Бангкокда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда


Хабарларга кўра, мингга яқин намойишчи давлат телевидениеси биносига бостириб кирган. Айрим намойишчиларнинг бош вазир қароргоҳига ҳам бостириб киришга урингани айтилмоқда.

Намойиш ташкилотчиси бўлмиш мухолифатдаги Халқ альянси ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Таиланд бош вазири Самак Сундараведж эса мухолифат чақириқларини инкор этиб, пойтахтда тартиб ўрнатишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG