Линклар

logo-print

Россия НАТО билан ҳамкорликни вақтинчалик тўхтатмоқда


Бу ҳақда баёнот берган Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин, шунингдек, расмий Москва НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастуридаги иштирокини тўхтатишини ҳам маълум қилди.

Д.Рогозиннинг таъкидича, НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффернинг октябрда Россияга режалаштирилган сафари бекор қилиниши мумкин.

“Бу сафар 17 октябрга режалаштирилган эди. Бироқ фикримча, ўзаро муносабатларимизда ижобий ўзгаришлар кутилмагунча, ҳозирги вазиятда бу сафарни амалга ошириш ўринсиз, деб ҳисоблайман”,- деди Дмитрий Рогозин.
XS
SM
MD
LG