Линклар

logo-print

Поти шаҳрига АҚШ ҳарбий кемалари келиши кутиляпти


АҚШнинг Грузиядаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, 27 август куни АҚШнинг икки ҳарбий кемаси Поти шаҳрига инсонпарварлик ёрдами келтиради.

Ўтган ҳафтада АҚШ ҳарбий кемаси Грузиянинг Батуми шаҳрига ҳам инсонпарварлик ёрдами келтирган эди.

Айни пайтда Россия қўшинларининг бир қисми ҳануз Поти шаҳрида қолмоқда. Грузия ҳудудидан олиб чиқилган Россия қўшинларининг кўп қисми эса Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудларига жойлаштирилди.
XS
SM
MD
LG